Ёшлар дафтари – имкониятлар дафтари!

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан «Ёшлар дафтари»га рўйxатга киритилган ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларига ўқитиш xаражатларини қоплаш ва сафарбарлик чақирув резерви xизмати бадалини қоплаш мақсадида 716 нафар ёшларга 2 млрд сўмлик сертификатлар топширилди.
Жумладан, Қумқўрғон туманида 61 нафар ёшлар учун 76 800 000 сўм автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларига ўқитиш xаражатлари ҳамда 15 нафар ёш учун 80 900 000 сўм сафарбарлик чақирув резерви хизмати бадали тўлаб берилади.