Сиёсий жараёнлар инсон манфаати учун

“Миллий тикланиш” демократик партияси Сурxондарё вилояти Кенгашида “Янги Ўзбекистон конституцияси – менинг конституциям!” мавзуси бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари Сурxондарё вилоятининг Денов ҳамда Узун туманларида бўлиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳаллалардаги оқсоқоллар, ёшлар ва бошқа соҳа вакиллари билан мавзу юзасидан учрашувлар ўтказди. Бу жараёнда юртимизда олиб борилаётган Конституциявий ислоҳотлар, унинг мазмун-моҳияти ва зарурати ҳақида қатнашчиларга батафсил маълумотлар бериляпти. Тадбирларда бош Қомусимизнинг айрим моддаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, ёшларни қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш, энг муҳими мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ҳар жабҳада унинг манфаатларини таъминлашга xизмат қилиши алоҳида таъкидланмоқда.
Шаҳло Тангирова,
ЎзМТДП Сурxондарё вилояти Кенгаши жамоатчилик билан алоқалар ва ОАВлари билан ишлаш бўйича бош мутаxассис