Қўшма тадбирлар ўз самарасини бермоқда

 

Туман ҳудудида жойлашган корхоналарни, ташкилотларни, муассасаларни ва аҳоли турар жойларини 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича ёнғин хафвсизлиги ҳолати ўрганиб чиқилмоқда. Содир бўлаётган ёнғинларни асосий қисми аҳоли турар жойларига тўғри келаётганлиги боис ўша ҳудудларда ёнғинни олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари янада кучайтирилмоқда.
Ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари “Ёнғинлар профилактикаси куни” бўйича туман газ ва электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда жойларда ёнғинга қарши рейдлар ўтказилмоқда. Тадбир давомида камчиликлар жойида бартараф этилиб, ёнғин хафвсизлиги қоидаларини бузган фуқароларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилмоқда. Хонадонларда табиий газ ва электр тармоқларидан нотўғри фойдаланаётганлиги аниқланиб, ушбу камчиликлар мутахассислар томонидан соз ҳолатга келтирилмоқда.
Тадбир давомида туманда жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида ҳамда Мактабгача таълим ташкилотида ёнғинлар содир бўлишининг олдини олиш бўйича учрашувлар ўтказилди.
Юқорида таъкидланганидек, шу куни ёнғинлар кўпроқ содир бўлган ҳудудларда профилактик тадбирлар янада кучайтирилмоқда. Жумладан, тумандаги “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Мўминованинг яшаш уйида содир бўлган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари маҳхалла фаоллари иштирокида муҳокама қилинди. Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғини раиси И.Ботиров ва А.Тоштемировлар сўзга чиқиб, аҳоли яшаш уйларида содир бўлаётган ёнғинларнинг асосий сабаблари фуқароларнинг бепарволиги сабабли, фуқароларимизнинг мол-мулкига ва соғлигига жиддий зиён етказмоқда, ҳатто ўлим ҳолатларига ҳам олиб келаётганли фуқароларга тушунтириб ўтилди.
Кунлар совиб бошланганлиги туфайли ёнғинлар кескин кўпайиши, қурилишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмасдан фуқаролар иситиш печ мўриконларини ёнғин хавфсизлиги қоидасига зид ҳолатда ўрнатишлари туфайли содир бўлишлигини туман ФВБ ходимлари фуқароларга яна бир маротаба тушунтириб ўтдилар.
Ҳ У Р М А Т Л И
Ф У Қ А Р О Л А Р
Хонадонингизда ёнғиннинг олдини олишингиз мумкин, бунинг учун қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларини сира эсдан чиқармаслигингиз зарур.
– Ёш болаларни уйда ёлғиз қолдирманг.
– Болаларни гугурт ва олов билан ўйнашига йўл қўйманг.
– Носоз газ ва электр асбобларидан фойдаланманг.
– Печка мўрисидан тўғри фойдаланинг.
– Оловга эътиборсиз бўлманг.
– Газ асбобларидан тўғри фойдаланинг.
– Электр токини вақтинча тортиб фойдаланманг.
– Очиқ электр симларини изоляция қилинг.
– Қўлбола электр печкасидан фойдаланманг.
– Яшаш уйингизни ва молхонангизнинг ёнида чиқиндиларни ёқманг.
– Яшаш уйингида табиий газ жўмракларини очиқ қолдирманг.
– Маиший пропан газ баллонига уланган газ плитасини ёқиб назоратсиз қолдирманг.
Мабода ёнғин содир бўлса дарҳол “101” ёки “76-46-52-201” га телефон орқали ёнғин ўчириш қисмига қўнғироқ қилинг, бунда манзилингизни, нима ёнаётганлигини ва исми шарифингизни тўлиқ ва аниқ айтинг. Дастлаб мавжуд бўлган ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиб ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилинг.
А. ТОШТЕМИРОВ,
туман ФВБ бошлиғи ўринбосари, катта лейтенант