Фидойи ёшлар етакчиси республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Ёшлар агентлиги Сурxондарё вилоят бошқармаси фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли Қарори ҳамда 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон Қарорлари ижросини таъминлаш бўйича “Фидойи ёшлар етакчиси” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳар соҳада бошқа тенгдошларига ўрнак бўла оладиган фаол етакчи ёшлар иштирок этишди. Унга кўра фаxрли 3-ўринни туманимиздаги “Элобод” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Омонов Абдухолиқ эгаллади.
Ғолиб бўлган фаол маҳалла ёшлар етакчилари ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ҳамда I, II, III даражали дипломлар билан тақдирландилар.