НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН КИТОБХОНЛАР ТАНЛОВИ

Вилоят Кўзи ожизлар кутубхонаси тасарруфидаги Қумқўрғон туман филиалида «Брайл ёзувида тез ва ифодали ўқувчи китобхон» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Маънавий-маърифий тадбир ногиронлиги бўлган аҳоли ўртасида китоб ўқиш, билим олишга интилувчи шахсларни рағбатлантириш, китобхонлик маданиятини ошириш, Брайл ёзувидаги адабиётларни тарҚиб қилиш, ўқиш тезлигини ва сифатини яхшилаш мақсадида амалга оширилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Н. Алланазаров қатнашиб, китобхонларни кўрик-танловда қатнашаётганлиги билан қизғин табриклади. Туман Кўзи ожизлар жамияти раиси П. Сафарқулов ногиронлиги бўлган, меҳр-саховатга муҳтож инсонларга кўрсатилаётган эътибордан мамнунлигини гапирди. Туман Кўзи ожизлар кутубхонаси мудири И. Менглибоев бадиий қисмни бошқариб, кўрик-танлов шартлари билан таништирди. Марказий маданият маркази тўгарак аъзолари миллий рақслар ва дутор куйини ижро этди. Ногиронлиги бўлган китобхонлар Қ. Муҳаммадаминова ва Д. Қурбонова шоирлардан  Бобур рубоийси, Муҳаммад Юсуф шеърини ёддан айтди.

Ёш китобхонлар учта шарт бўйича топшириқларни бажарди. Улар 50 та сўздан иборат матнни 10 дақиқада Брайл шрифтида сифатли ва имло хатоларисиз ёзиш, Матнни бир дақиқада тез ва ўқиш қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқиш, Матнни 5 дақиқада ифодали – нутқ маданияти қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқиш шартлари бўйича билимдонлигини кўрсатди. Ўакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг билимдонлигини баҳолади. Фахрли 1, 2, 3 ўринларни эгаллаган иштирокчиларни фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлади. Бир нафар ғолиб вилоят босқичига чиқди.

-Ўозир бизда 3500 минг дона атрофида китоб фонди мавжуд, шулардан 1000 донаси кўзи ожизларга мўлжалланган, – дейди Қумқўрғон тумани кўзи ожизлар кутубхонасининг мудири  Илёсали Менглибоев. – Шу жумладан, махсус брайл ёзувидаги 723 дона китоб мавжуд, қолганлари аудио тўпламлар. Кутубхонамиз ходимлари нафақат кутубхонада балки махсус китоб ўқувчиларнинг уйига бориб ҳам хизмат кўрсатади. Ҳакамлар ҳайатининг қарорига кўра 1-ўрин Жўраева Нилуфар, 2-ўрин Қурбонова Дурдона ва 3-ўрин Муҳаммадаминова Қутлуғнигорга насиб қилди.

                                  Н. МУҲАММАДИЕВ