
Болажонлар бу ўқув йилида мактабга биринчи марта қадам босиб келган эдилар. Бугун билимларни ўрганаяпти. Умр мобайнида бир маротабагина бўладиган, барчага шодлик таратувчи, бир неча ой давомида ўрганган билимларини кўрикдан ўтказувчи саводхонлик байрамидир. Тумандаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1 “А” синф ўқувчиларининг Алифбе байрами ўтказилди. Кечагина боғча бағридан чиққан мунчоқдек кўзларини жовдиратиб доскага етмаган бўйларини чўзиб, ишонувчи, устозини ойижон деб атовчи, мактаб йўлакларида шўх-шадон югурувчи, қизиқувчан болажонлар илк бор катта ҳаёт остонасига қадам ташлашмоқда. Бийрон тилларда шеърлар айтишди, қўшиқлар куйлаб, рақсларга тушишди. Дарҳақиқат, ушбу байрам болажонлар қалбига бахт ва шодлик бағишлади. Бугунги ишонч билан ташланган қадам, келажагимиз пойдеворининг асосидир.
Алифбедан ҳарфларни,
Биз ўргандик оз-оздан.
Миннатдормиз ўргатувчи
Муаллимдан – устоздан.
Дилафрўз ИРГАШЕВА,
тумандаги 33-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси