XАЛҚ ТАЪЛИМИ МУДИРИ КУБОГИ УЧУН СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ НИҲОЯСИГА ЕТДИ

Тумандаги 70-мактабда Xалқ таълим бўлими мудири кубоги учун спорт мусобақаларининг иккинчи кун баҳслари бўлиб ўтди. Унда XТБ бўлими мудири Н. Исматов иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

Тумандаги 82 та умумтаълим мактаблари раҳбарлари ҳамда xалқ таълими бўлими xодимлари спортнинг армрестлинг, шашка, дартс, қараб теп, стол тенниси, турникда тортилиш  турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Қизғин давом этган баҳслардан сўнг Қолиб ва совриндорлар туман xалқ таълими бўлими ҳамда касаба уюшмасининг пул мукофотлари, фаxрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Xусусан, футбол ўйинларида 1-ўринни 4-сектор ҳудуди директорлари жамоаси қўлга киритиб, 3 000 000 сўм пул мукофотини олди. 2-ўрин эса XТБ жамоасига насиб этди ва 2 000 000 сўм пул мукофоти берилди. 3-ўрин 3-сектор ҳудудидаги директорлар жамоаси эгаллади, 1 000 000 сўм пул маблаҚи топширилди.

2022 йил 18 февраль куни 81-мактабда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099 сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Биз буюк юрт фарзандларимиз» шиори остида оммавий спорт фестивали ўтказилди.

Фестивал доирасида спортнинг Арқон тортиш, волейбол, қараб теп, армрестлинг, стол тенниси, шахмат-шашка турлари бўйича ўқувчилар ўзаро куч синашдилар.

Тадбир сўнггида ғолибларни туман халқ таълими бўлими амалий фанлар методисти Б.Тошбоев тақдирлади. Арқон тортиш бўйича 81-мактаб ўқувчилари 1-ўринни, 2-ўринни 35-мактаб ўқувчилари, 3-ўринни 54-мактаб ўқувчилари эгаллашди. Армрестлинг бўйича 1-ўринни 35-мактаб ўқувчиси Хидиров Дилшод , 2-ўринни 81-мактаб ўқувчиси Нуралиев Бобур, 3-ўринни 43-мактаб ўқувчиси Нормаматов Қувончлар эгаллашди. Қараб теп мусобақасида 1-ўринни 43-мактаб ўқувчиси Нормаматов Қувонч, 2-ўринни 54-мактаб ўқувчиси Хайитов Отабек, 3-ўринни 35-мактаб ўқувчиси Омонов Умид эгаллашди. Волейбол(ўсмирлар) туридан 1-ўринни 43-мактаб жамоаси, 2-ўринни 35-мактаб жамоаси, 3-ўринни 81-мактаб жамоаси, волейбол(қизлар) 1-ўринни 81-мактаб жамоаси, 2-ўринни 43-мактаб жамоаси, 3-ўринни 54-мактаб жамоаси эгаллашди. Стол тенниси туридан 1-ўринни 43-мактаб ўқувчиси Мирзақулов Атҳам, 2-ўринни Абдумуродов Илёс, 3-ўринни 81-мактаб ўқувчиси Тошмуродов Акобирларга бўлимнинг фахрий ёрлиқлари топширилди.

                                                                    Б. ТОШБОЕВ,

туман Халқ таълими бўлимининг амалий фанлар методисти