Касаба уюшмалари ходимлари рағбатлантирилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида депутатлар 11 ноябрни «Ўзбекистонда касаба уюшмалари xодимлари куни сифатида нишонлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қабул қилишди. Мазкур қонун билан 11 ноябрь Ўзбекистонда касаба уюшмалари куни сифатида белгиланди. Сана муносабати билан туманда фаолият олиб бораётган касаба уюшмалари xодимлари туман ҳокими Р. Гаппаров томонидан тақдирланди. Қимматбаҳо совғалар топширилди.