Спорт гимнастикаси – спортнинг асосий турларидан бири. Аёллар ва эркакларнинг махсус гимнастика анжомлари (снарядлари)да ва эркин машқлар бўйича ўтказилувчи мусобақаларни ўз ичига олади. Катта жисмоний куч, чаққонлик, қўрқмаслик, ҳаракатларни мувофиқлаштиришда аниқликни талаб этади. Гимнастика қизларимизнинг қоматларининг чиройли бўлишида ҳам ёрдам беради. Туманимиздаги “Лочин гулғунча” нодавлат мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган Маматқулова Мубина Олтинсой туманида гимнастика бўйича ўтказилган мусобақада қатнашиб фахрли 1 ўринни эгаллади. Албатта, ёшликда эгаллаган билим тошга ўйилган нақшдир,- деб бежизга айтишмаган. Ёшлигидан улкан натижаларга эришса келажакда ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб етишиши шубҳасиздир.