“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида болажонлар, тарбиячилар ва “Янгиер” маданият маркази ҳузуридаги “Боботоғ гуллари” фольклор-этнографик xалқ ҳаваскорлик жамоаси, Жалоир маданият маркази қошида ташкил этилган “Парвоз” бадиий жамоаси иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирни “Мурувват” интернат уйи директори З. Дагарова кириш сўзи билан очиб, бугунги тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб, васийликка олинган болажонларга давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида айтиб ўтди. Тадбирда Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйи тарбиячилари ва тарбияланувчилари иштирокида “Дўмбира” қўшиғига рақс, Фотима ва Хусан томонидан «Ўзбекистоним“, «Болажон», «Отажон-онажон» қўшиқлари ижро этилди.
Янгиер маданият маркази ходими Эсанов Жуманазар томонидан «Ватан», «Ўғлонлар», «Муҳаббат» қўшиқлари ва дил тортар тароналари ижро этилди.
Янгиер маданият маркази қошида ташкил топган “Боботоғ гуллари” фольклор жамоаси томонидан Қўғирчоқ театри намойиш этилди.
Ижро этилган саҳна кўриниши болажонларга ўзгача xурсандчилик ва қувонч бағишлади.
Тадбир сўнггида куй-қўшиқлар янгради, барча болажонлар рақсга тушишди ва тадбир бир оз бўлсада болажонларнинг xурсанд бўлишига замин яратди.
Зулфия Дагарова,
Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйи директори
Тимур Шайманов,
Қумқўрғон ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйи ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари