Халқаро кўзи ожизлар куни

13 ноябрь Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қарори билан бутун дунёда xалқаро кўзи ожизлар куни сифатида нишонланади.
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида шу куни жамиятнинг эътиборини кўзи ожиз ва заиф кўрадиган инсонларга жалб қилиш, шунингдек, ушбу инсонларнинг жамият ҳаётида ҳар томонлама иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг касб ва билим олишлари учун имкониятларини кенгайтириш, уларга бошқа фуқаролар билан тенг шароитлар яратиш мақсадида турли тадбирлар ўтказилади. Сана муносабати билан туманда байрам тадбири ўтказилди. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Н. Алланазаров очиб берди. Тадбир иштирокчиларига туман ҳокимлиги ҳамда «Кўзи ожизлар» уюшмаси, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида байрам совғалари топширилди.
Р. МЕНГЗИЯЕВА