СИЁСИЙ ПАРТИЯ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗДИ

Қумқўрғон шаҳар маданият марказида “Адолат” социал-демократик партияси Қумқўрғон туман Кенгаши томонидан партия ғоялари ва дастурларини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган ва мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида “Адолат – ҳар бир инсон учун” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда партиянинг вилоят ва туман Кенгашлари вакиллари, Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши депутатлари, маҳаллалар фаоллари, аҳоли вакиллари, ёшлар ва ОАВ ходимлари қатнашди.

“Адолат” социал-демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Исроил Қурбонов, туман халқ таълими бўлими бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, туман кенгаши депутати Дилноза Мўминова, 24-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Мавлуда Худойбердиева сўзга чиқиб, амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўлқинланиб гапирди. Маънавий-маърифий тадбирда жамият ҳаётидаги долзарб масалалар қаторида суд-ҳуқуқ соҳасида йиллар давомида эътибор қаратилмасдан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишини амалга оширишдаги партия ғоя, мақсад ва вазифаларига тўхталиб ўтилиши ҳам аҳамиятли.

Туман маданият бўлими санъаткорлари ва ёшлар ўзларининг дилрабо мусиқалари, қўшиқлари, рақслари билан йиғилганларга яхши кайфият бағишлади.

Н. МУҲАММАДИЕВ