ПРОБАЦИЯ ХИЗМАТИ – ҲУҚУҚЛАР ҲИМОЯСИ

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашда пробация хизмати янги хизмат турига киради. Хўш пробация сўзининг маъноси нима? Пробация лотинча сўздан олинган бўлиб, синов деган маънони англатади. Бу фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тиклаш учун қаратилиб, жавобгарликка тортилган шахсларга берилган синов муддати. Бу янги ташкилот очилиб, ўз биносига эга бўлди. Хоналар махсус жиҳозланди. Ички ишлар ходимлари иш билан таъминланди. Пробация гуруҳи суд томонидан жазо тайинланган фуқароларни қабул қилиб, улар билан ахлоқий-маънавий ишларни ўтказаяпти. Бу фуқаролар учун ҳам ҳаётга қайтиш, адашган йўлини тузатиш, чин кўнгилдан пушаймон бўлган назорат остидаги шахслар учун ҳам берилган имконият. Пробация гуруҳи бундай фуқаролар билан иш олиб бориб, ўз вазифаларини сидқидилдан бажараяпти. Ўтган вақт мабойнида пробация хизмати тўғри ташкил этилганлиги ва фуқаролар билан ишлашнинг энг қулай усули эканлигини амалда кўрсатди.

Қумқўрғон тумани ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори А. Қосимов, инспектори Э. Қултоев зиммасига юкланган топшириқларни ўз вақтида бажариб, хизматдошларига намуна бўлаяпти. Улар ҳар ойда 200 дан зиёд фуқаролар билан иш олиб бораяпти. Намунали хизматлари натижасида фуқаролар белгиланган жазо муддатидан олдин шартли равишда уйларига озод қилинди.

Э. ҚУЛТОЕВ,

Қумқўрғон тумани ИИБ Пробация гуруҳи инспектори