Қурилишни ёнғин хавфсизлиги қонун-қоидаларига риоя қилган ҳолда қуриш, ўзингизни ва уйингизни ёнғин балосидан асрашни билинг

Мамлакатимизнинг ҳар жиҳатдан ривожланишида, баланд-баланд биноларнинг қурилиши, инсонларнинг эҳтиёжлари, илгарига қараганда кўпайиб бораётганлиги, фуқароларимизнинг қурилиш ишларини олиб бориш жараёнида ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилмаганликлари оқибатида жойларда ёнғинларнинг кўпайиб кетаётганлиги, инсонларнинг ҳалок бўлишлари кузатилиб келинмоқда. Шунинг учун доимо қурилиш ишларини давлат ташкилотларида ва яшаш уйларда амалга ошираётганда ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйилган талабларни бажариш керак. Ҳозирги вақтда фан ва техника ютуқлари, ерости ва ер усти бойликларидан унумли фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир. Кишилик жамияти босқичидаёқ олов қанчалар муҳим ўрин тутганлиги эса тарихдан маълум. Айни чоғда аждодларимиз мазкур кашфиёт мевасидан нотўғри фойдаланиш қандай оқибатларга олиб келишини яхши аниқлашган ва олов таъсирида юзага келадиган барча кўнгилсиз ҳодисалар олдини олиш юзасидан эҳтиёт чораларини кўришган.
Уй қурилишидан тортиб уни иситиш ва совитиш тизимлари, ошхонанинг жойлаштирилиши, ўчоқ бошида олов ёқиш қоидалари ўзига хос бўлиб, уларда ёнғинга сабаб бўладиган ҳолатларга йўл қўйилмаган. Болаларга-ку олов билан боғлиқ ҳеч қандай юмуш буюрилмаган ёки болаларнинг олов ўйнашларига мутлоқо изм берилмаган.
Афсуслар бўлсинки, бизнинг давримизга келиб кўпчилик ота-оналар олов билан боғлиқ ишларда, айтайлик, овқат пишириш, чой қўйиш сингари уй-рўзғор юмушларида ёнғин хавфсизлиги қонун-қоидаларига амал қилишмайди ёки бу юмишларни болаларга топшириб қўйишади. “Ёнғинлар профилактикаси куни” бўйича туманимиздаги маҳаллаларда яшовчи фуқароларнинг хонадонларини ёнғинга қарши ҳолатини кўздан кечирганимизда бир қатор камчиликлар аниқланиб, хонадон эгаларига керакли бўлган ёнғин хавфсизлиги бўйича тавсиялар берилди, талабларни қўпол равишда бузган фуқаролар маъмурий жаримага тортилди ва уларга қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилди. Яшаш жойларида бўлгани каби иш жойларида ҳам ёнғинга олиб келувчи ҳолатларга лоқайд муносабат ҳамон сақланиб қолаётганлиги ташвишланарлидир. Бунинг натижасида жойларда турли даражадаги ёнғинлар содир бўлиб турибди.
Туманимизда, 2021 йилнинг шу кунига қадар 6 та ёнғин содир бўлиб, ундан 15 696 000 минг сўмликдан зиёд моддий зарар кўрилган. Энг ачинарли томонларидан яна бир бу инсонларнинг ёнғинларда ҳалок бўлишидир. Ўтган давр мобайнида содир бўлган ёнғинларнинг 100 фоизи ҳам турар жойларига тўғри келади. Шу сабабли туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан аҳоли турар жойларининг ёнғинга қарши ҳолатини мунтазам текшириб турилади, маҳаллалар ва қишлоқ фуқаролик йиғинларида ёнғин хавфсизлик қоидалари тарғиб этилиб, оммавий ахборот воситалари орқали ёнғинлар олдини олиш мақсадларига қаратилган чиқишлар қилинади. Профилактик тадбирлар ўтказилиб борилади. Аммо, фуқаролардаги лоіайдлик ва бефарқликлар туфайли яшаш жойларида ҳамон ёнғин содир бўлиб турибди. Кимнингдир айби билан содир бўлган ёнғин кўпларнинг моддий бойликларини кулга айланишига, уй-жойсиз қолишига сабаб бўлаётир. Фикримизни янада ойдинлаштириш учун бир неча мисоллар келтириб ўтишни жоиз топамиз.
Қурилиш бўлаётган биноларда ҳам бир неча ёнғинлар кузатилган, ёнғинларнинг сабаби қурилиш бўлаётган жойларда тез ёнувчи материалларни сақлаши, ушбу материалларни ёнида электр пайвандлаш ишларини олиб бориши, сигареталар чекишлари оқибатида ёнғинлар келиб чиқмоқда.
Бундай мисолларни кўплаб келтириб ўтишимиз мумкин. Мақсад фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига риоя этишлари, лоқайдлик ва эътиборсизлик сингари иллатлардан холи бўлиб, ёнғинларга олиб келувчи омилларни бартараф этилишида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларига яқиндан ёрдам беришлари лозимлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Чунки ўз уйи ва ўзгалар ҳаёти учун жавобгарлик ҳар бир кишининг виждон иши бўлиши керак. Ўзини виждонли деб билган кишилар эса ҳеч қачон ёнғинга олиб келувчи омилларга бефарқ қарамайди, аксинча ёнғинлар олдини олиш ишида фаоллик кўрсатади. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда фаоллик кўрсатиш бурч эканлигини ҳеч ким унутмаслиги зарур.
Мабода ёнғин содир бўлса дарҳол «101» ёки «76-46-52-201» га телефон орқали ёнғин қутқарув қисмига қўнғироқ қилинг, бунда манзилингизни, нима ёнаётганлигини ва исми шарифингизни тўлиқ ва аниқ айтинг. Дастлаб мавжуд бўлган ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиб ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилинг.
А. ТОШТЕМИРОВ,
Қумқўрғон туман ФВБ бошлиғи ўринбосари, катта лейтенант