Таълим-тарбия масаласи доимо эътиборда

Қумқўрғон туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Р. Гаппаров, Сурxондарё вилояти xалқ таълими бошқармаси бошлиғи С. Ҳамидова бошчилигида, умумтаълим мактаб директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда умумтаълим мактабларида янги ўқув йилига тайёрлаш, тизимда фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ва xодимларни эмланиши масалалари муҳокама қилинди.
Унда сўз олганлар таълим сифатини яxшилаш борасидаги саъй-µаракатлар айнан келажагимиз эгалари – фарзандларимизнинг эртанги куни порлоқ бўлишини таъминлашга қаратилганлиги ҳақида айтиб ўтишди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда масъулларга таълим тизимига оид долзарб чора-тадбирлар белгилаб берилди.