Сайловга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Қумқўрғон туман ҳокими Р. Гаппаров бошчилигида, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик кўриш, сайловни юқори савияда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
Туман ҳокими томонидан бу борада бажарилиши лозим бўлган вазифалар тақдимоти бўйича тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.