Мунгли кўзлардаги қувонч!

Ҳаётда фарзанд қувончиданда ортиқ баxт йўқ. Фарзандларимизнинг кулгуси учун барча бойликларимиздан кечишга тайёр турамиз. Тумандаги «Мурувват» уйида Қурбон ҳайити арафасида туман ҳокимлиги томонидан эҳсон дастурxони ёзилди. Тадбирга вилоят ҳокими ўринбосари У. Туропов, туман ҳокими Р. Гаппаров, сектор раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари иштирок этишди. Туман ҳокими Р. Гаппаров сўзга чиқиб болажонларни байрам билан муборакбод этди. Концерт дастури намойиш этилиб, байрам совғалари тарқатилди. «Мурувват» уйида тарбияланаётган барча болажонлар кўзларида қувонч шодалари акс этди.