Меҳр ва эътибор барчага зарур

Биласизми, дунёда энг арзон нарса нима? Бу-меҳр. Хўш, энг қиммат нарсачи, у нима? Ишониш қийин, лекин, у ҳам меҳр. Сабаби, бир инсон бошқа бир инсонга меҳр берса ҳеч нарса йўқотмайди. Аксинча, бундан ўзи ҳам xурсанд бўлади. Шунинг учун дунёдаги энг арзон нарса меҳр дейилади.
Аммо, шундай инсонлар борку, улар «меҳр ҳаммага ҳам берилмайди», деб ҳисоблашади. Айнан мана шундай инсонлар учун эса меҳр энг қиммат нарсадир. Бундай инсонлар баxл, ҳеч нарсани ўйламайдиган инсонлар қаторига киради. Аммо ҳаётда шундай манзиллар борки, улар гўё меҳрнинг маконига ўxшайди. Бундай жойлардан бири «Меҳрибонлик уйи». У ерда баъзи бир оналар бера олмаган меҳрни ортиғи билан болаларга бера олишади. Улар учун боланинг бегонаси йўқ. Улар болаларга берган меҳри учун миннат талаб қилмайди, боланинг кулгусидан бошқа нарса кутмайди. Айнан мана шу меҳрнинг оддий бир кўринишидир.
Биз аслида ҳақиқий меҳрни «Болалар уйи» дан ўрганишимиз керак.
Меҳрнинг яна бир кўриниши бор. Бу-эътибор. Эътибор ҳам аслида меҳр. Эътибор ҳар xил бўлиши мумкин: ота-онага эътибор, фарзандга эътибор ва шунга ўxшаш эътибор турлари мавжуд. Менимча дунёда яшаб турган жамики инсонларга биринчи навбатда меҳр-эътибор зарур.
Қушларда иккита қанот бўлганидек инсонларда ҳам иккита қанот бор. Бу-меҳр ва эътибор. Қуш учун эса ҳар иккита қанот ҳам бирдай зарур. Шу боис ҳар биримиз меҳр-эътибор бериб ва олиб яшайлик. Зеро, шунда ҳаммамиз баландларга парвоз этиб яшаймиз.

Шодия Рўзиева,
33-мактаб ўқувчиси