Туманда ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ишларини қайта тиклади.
Туман ҳокими Р. Гаппаров сектор раҳбарлари, туман прокурори Ш. Акромов туман ИИБ бошлиғи Ў. Шукуров, туман ДСИ бошлиғи З. Турсуновлар биргаликда мазкур марказга боришди.
Сектор раҳбарлари озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, карантин талабларига риоя қилиш ҳолатлари билан яқиндан танишиб, 4 та сектор ҳудуди бўйича маҳаллаларда эҳтиёжманд оилаларга, ишонч телефон рақами орқали келиб тушган мурожаатлар асосида озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича кўрсатмалар берди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 11 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда волонтёрлар томонидан етказиб берилмоқда.
З. Хидирова,
туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи