ҚУЛАЙЛИКЛАРГА БОЙ САВДО МАЖМУАСИ

Аҳоли фаровонлигини ошириш учун бунёдкорлик ишларини бажариб, хизмат кўрсатиш турларини кўпайтириш керак. Бу борада Қумқўрғон шаҳрида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. “Тараққиёт-2” савдо мажмуаси  замонавий 2 қаватли бинолар қаторида қурилганига кўп вақт бўлгани йўқ. Қисқа пайтда бир нечта хизмат турлари бўйича ишларни бажариш йўлга қўйилди. Янги ошхона ва кафеда туғилган кунлар ва базмлар ўтказилаяпти. “Asia insurance” суғурта компанияси мебеллар ва компьютер билан жиҳозланиб, автотранспортлар, инсонлар ҳаёти ва бошқа барча турдаги суғирта ишлари бажарилаяпти. Бундан ташқари, компьютер хизматлари, пайнет ишлари амалга оширилаяпти. Банкнинг фоизсиз кредитлари ҳисобига барча турдаги маданий-маиший техника воситалари етказиб берилаяпти. Тўй, маросим, базм ўтказувчилар учун буюртма асосида тортлар, турли хил пишириқлар тайёрланмоқда. Аҳоли ўз уйида озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрласа сотиш учун дўкондан жой берилаяпти. Шунингдек, дорихона хизмат кўрсатаяпти. Арзон, сифатли, барча турдаги дори-дармонлар сотилаяпти. Агар мижозларга зарур бўлса буюртма бўйича дори-дармонлар манзилига олиб борилаяпти.

Н. МУҲАММАДИЕВ