Бозор иқтисодиёти усулида ишлаш ташкилотлар ва корхоналардаги ишларни бажаришга янгича ёндошувни тақоза қилмоқда. Соҳаларда ишни маромида ташкил этиш учун хизмат кўрсатиш тармоқларини ҳам бозор муносабатларига мослаб ишлатиш зарур. Ш. Эшқобилов бошлиқ “Механика” хусусий корхонаси металь буюмларни тайёрлашда аллақачон мижозларнинг назарига тушди. 1996 йилдан буён фаолият юритиб, бир неча хил маҳсулотларни ишлаб чиқараяпти. Замонавий технология ёрдамида металь қайта эритилаяпти. Сув кўтариш иншоотларининг дарвозалари учун эҳтиёт қисмлар, канализация қопқоқлари, қишлоқ хўжалиги техникаларининг ички деталлари, баланд сув қурилмаси тайёрламоқда. 30 нафар киши меҳнат билан банд этилган.
Н. МУҲАММАДИЕВ