Хонадон эгаларига маҳсулотлар топширилди

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар вазирлик, ташкилотлар ва саховатпеша инсонларнинг ғамхўрлигидан баҳра олмоқда. Аҳоли орасида камбағалликни камайтириш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш давлатимиз белгилаб берган асосий ишга айланди. Бу борадаги вазифалар изчил амалга оширилаётганлиги хонадон соҳибларига хурсандчилик келтирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р. Маматов, вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А. Хўжақулов, туман ҳокими Р. Гаппаров туманимиздаги “Ўзбекистон беш йиллиги” маҳалласига ташриф буюриб, бешта хонадон эгаларига 500 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.
“Жийдали” маҳалласидаги Г. Алиёрова хонадонидаги томорқасига экиш учун помидор кўчатлари етказиб берилди. Маҳаллада жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган ишчилар ерни юмшатиш, жўяклар очиш, кўчатларни экиш, суғориш ишларини амалга оширди. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини берди. Шу маҳаллада яшовчи С. Сувонова, М. Тўраев маҳалла фаоллари ва ташкилотларнинг вакилларидан озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиб олди.
Н. МУҲАММАДИЕВ