Туманда хайрли ишлар кенг қулоч ёзмоқда

Эзгуликнинг қаноти бор дейишади. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга кўмак беришдек хайрли ишга бош қўшаётган тадбиркорлар кўпайиб бормоқда. Туман 4 сектор ҳудуди раҳбари З.Турсунов ҳамда тадбиркор, туман Кенгаши депутати П. Қувватов томонидан «Навбаҳор» маҳалласида яшовчи 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ҳолидан хабар олиниб, уларга ёрдам кўрсатилди. Ушбу хонадонларнинг ифторлик дастурхонига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.