«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати туманимизда амалда

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Президентимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.
Шунингдек, Юртбошимиз томонидан бу жараёнда йирик корхоналар, уларнинг жойлардаги таркибий бўлинмалари, фермерлар ва кластер хўжаликлари ҳам ихтиёрий қатнашиши муҳим эканлигини таъкидлади.
Бугун Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу ташаббусни туманимизда тадбиркор, қурувчи, фермер ва бошқа саховатпеша инсонлар бир овоздан қўллаб-қувватлатлаган ҳолда, амалий ишларни ҳам бошлаб юборишди.
Куни кеча Олмалиқ кон – металлургия комбинати АЖ томонидан туман ҳокимлигига 100 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага мўлжалланган 9 турдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. Туман ҳокимлиги томонидан маҳсулотлар хонадонларга етказиб берилди. Бугунги кунлар – синовли кунлардир-дейди туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари Салима Валиева.
Барчамиз гувоҳмиз, Президентимизнинг шахсан ўзлари бошчилигида каронавирусга қарши курашиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Биз ҳам шу юртнинг фарзанди сифатида, ўзимизни бефарқ тутишга ҳаққимиз йўқ.
Райҳон Менгзияева,
туман Кенгаши депутати