Юртимизда эрта баҳор мавж ўрмоқда. Табиатнинг таровати дилларга завқ бағишлаяпти. Ўар томонда кўкламги ишлар бошланган. Бу Наврўз келганлигини англатаяпти. Халқимизнинг бу қутлуҚ чоҚларини байрам қилиш, хурсандчилигини ифодалаш одати бор. Шунинг учун бу йилги Наврўз сайли аввалгилардан ўзгача амалга оширилди. Муҳтарам Юртбошимизнинг Қарорига кўра, Наврўз умумхалқ байрами «Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» деган бош Қоя асосида умумхалқ сайли шаклида кенг нишонланди.
Туман ҳокимлиги, ташкилотлар, корхоналар, муассасаларнинг ташкилотчилари жамулжамлигида Элобод маҳалласи ҳудудидаги Орнали адирида Наврўз умумхалқ сайли ташкил этилди. Сойларда кўкараётган ўтлар, тоза ҳаво байрам сайлига келган катта-ю кичикка, бобо-ю момага, отажонлар ва онахонларга, опа-сингилларга, ака-укаларга ҳузур улашди.Ташкилотлар, корхоналар, муассасаларнинг раҳбарлари ва ходимлари ўтовларини ўрнатиб, сой ёнбағрида гўзаллик яратдилар. Миллий урф-одатларимиз билан бирдек яшил дарахт кўчатларини экишди. Миллий қадриятларимизнинг рамзи бўлган ўтовлар, сўзаналар, кашталар, уй-рўзғор буюмлари, ўзлигимизга мос либослар, уй ва ёввойи ҳайвонлар, қушларнинг макетлари, деҳқончилик буюмлари томошабоп кўргазмаларда меҳмонларни қувонтирди. Наврўз таомлари дастурхонларга файз киритди. Ошхоналар, савдо дўконлари аҳолининг мароқли дам олиб, байрамни кўнгилдагидек нишонлашига ҳисса қўшди. Аттракционлар, миллий ўйинлар авжига чиқди. Ота-оналарига эргашиб келган болаларнинг қувноқ ўйнаётганлиги замонамизнинг тинчлиги, Наврўз сайлини ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилганидан нишона.
Катта саҳнада туман маданият бўлими санъаткорлари эрталабдан концерт дастурларини намойиш қилди. Саҳнанинг баҳор фасли, Наврўз байрамига мослаб безатилганлиги катта-ю кичик санъаткорларнинг миллий либосларда сухандонлиги-ю рақсларини, куй-қўшиқларини ижро этганлиги томошабинларни мафтун қилди. Маҳлиё, Боботоғ гуллари, Ўтов фольклор-этнографик халқ ҳаваскорлик жамоалари, янги тузилган Ўзбекистон гуллари фольклор-этнографик жамоаси миллий анъаналаримиз асосида тайёрлаган санъат намуналарини намойиш қилди. Туманимизнинг таниқли санъаткорлари Алибой Сафаров, Шавкат Холиқов, Шерзод Аннақулов, Шерзод Ғаффоров, Шавкат Номозов, Мамасоли Жўраев, Жумма Эшқобилов, Чори Муҳаммадиев, Исомиддин Маҳкамов, Алишер Алибоев, Насиба Соҳибова шўх, қувноқ қўшиқлари билан мухлисларни шод қилди.
Шўх тарона янграб, сухандонлар «Хўш келдинг, Наврўз» шеърини ифодали айтганида байрам томошалари авж олди. Туман ҳокими Р. Гаппаров барчани Наврўз сайли умумхалқ байрами билан табриклаб, Греция давлатидан ишбилармон Петрус, Афғонистон, Тожикистон давлатларидан меҳмонлар келганидан мамнунлигини билдирди.
Шундан сўнг республикамиздан келган таниқли санъаткорлар саҳнага таклиф этилди. «Қаҳқаҳа» ансамблининг қизиқчилари Соҳиб Ҳасанов, Тойир Раҳимов қизиқ ҳангомаларини айтди. Томошабинлар уларнинг санъат дурдоналарини тинглаб хандон кулишди. Қорақалпоғистон ва Ўзбекистонда танилган, элимизнинг ардоқли санъаткори Жаноб Расул таниқли созандалар ижро этган куйлар жўрлигида эстрада қўшиқларини айтди. Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи Севинч Исмоилова хушовози, шўх ва дилрабо қўшиқлари билан дилларга ором, ҳузур баҚишлади.
Наврўз сайлида аҳолининг яйраб дам олиши учун ўтказилган хилма-хил томошалар, халқ ўйинлари, спорт мусобақалари ҳам ўтказилди. Болалар турли аттракционларда мазза қилиб учишди. Шарларни нишонга олиб мерганлигини кўрсатиш, турли тўсиқлардан ўтиш ўйинларида қатнашди. Наманган вилоятининг Чуст шаҳридан келган Дониёрбек дорбоз жамоаси дор устидаги ўйинлари, полвонлик, акробат, масхарабозлик, илон ўйнатиш, боксчилик томошаларини кўрсатди. Адирликда ташкил этилган спорт мусобақалари ҳам иштирокчи ёшлар, маҳаллаларнинг фаоллари, раҳбарларни шодлантирди. Футбол майдонида 18-30 ёшлилар ўртасида футбол бўйича Наврўз кубоги мусобақаси ўтказилди. Пахтаобод, Боғаро, Шерози, Янгиер маҳаллаларининг футбол жамоалари маҳоратини кўрсатди. Финал ўйинида Янгиер ва Шерози маҳаллалари жамоалари қизғин ва муросасиз футбол ўйинини намойиш қилиб мухлисларнинг олқишини олди. Ўйинда Янгиер маҳалласи футбол жамоаси 2:1 ҳисобида ғолиб чиқди. Якуний ҳисоб бўйича Янгиер маҳалласи жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади. Шерози маҳалласи жамоаси иккинчи ўринга, Пахтаобод ва Боғаро маҳаллалари жамоалари учинчи ўринга лойиқ деб топилди. Волейбол мусобақасида Боболочин маҳалласи жамоаси фахрли биринчи ўринга кўтарилди. Каттакўл маҳалласи волейболчилари иккинчи ўринни, Жозиба маҳалласи жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди. Футбол ва волейбол мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар пул мукофотлари билан тақдирланди.
Миллий кураш мусобақаси урф-одатларимиз асосида ташкил этилди. Аввалига одатдагидек ёш полвонлар даврага чиқиб мусобақалашди. Миллий кураш анъаналарига кўра болаларнинг, ёшларнинг иштироки умидли полвонларни вояга етказишга қаратилди. Кураш усулларини яхши ўрганиб, амалда қўллаган баҳодирлар ғолиб чиқди. ўолибларга туман ҳокимлиги томонидан ажратилган мукофотлар топширилди. Кейин кучли полвонларга навбат берилди. Шуниси қувончлики полвонлар орасида Республика ва халқаро мусобақаларнинг совриндорлари ҳам даврага чиқиб, кураш усулларини намойиш қилди. Ўзбекистон чемпиони, Гран-При, Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Ўзбекистон ва Тожикистонда таниқли полвон, Денов туманидан Яҳё полвон билан Республика чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори, Термиздан келган Суҳроб полвон ўзаро мусобақалашди. Бош баковул, катталар ўртасида жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Зиёдулла полвон Алманов уларга от ва пул мукофотини эълон қилди. Икки таниқли полвон узоқ вақт турли кураш усулларини қўллаб ғолиблик учун астойдил ҳаракат қилди. Суҳроб полвон чил усулини пухта бажариб Қолиб чиқди. Унга от ва пул мукофотлари топширилди. Шўрчи туманидан ¤ктам полвон бу Наврўз байрамида ҳам абжирлиги билан даврага файз бағишлади. У Қизириқдан Холмамат полвонни мағлуб этиб қўй соврини, Қумқўрғон туманидан Тоштемир полвонни қизғин ва муросасиз баҳсларда енгиб 1000000 сўмлик электр печи билан тақдирланди. Катталар ўртасидаги баҳсларда кўп полвонлар қатнашди, лекин уларнинг кучи тенг келиб ғолиб аниқланмади. Қумқўрғонда туғилган Жасур полвон билан яна бир юртдоши Зиёдулла полвон, Деновдан Зоҳид полвон билан Оққопчиғайдан Бухор полвон, Шўрчидан Бекзод полвон билан Бандихондан Латиф полвон, Қумқўрғондан Жасур полвон билан Деновдан Ўрол полвон курашган жуфтликларда кучлар тенг келди. Уларга мукофот учун қўйилган туя, ҳўкиз, қўй, холи гилам, пул каби мукофотларнинг эгалари аниқланмади. Бу полвонлар ажратиб қўйилиб, бошқа даъвогар полвонлар билан курашга таклиф этилди. Мактаб директорлари, жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳам миллий кураш ўйинларида қатнашганлиги қувонарли ҳол, албатта. Сафар полвон Бобомурод полвон билан даврада кураш усулларини қўллаб, ғолиб чиқди. Хотин-қиз полвонларнинг спорт кийимларида даврага чиқиб курашгани ҳам баковуллар ва томошабинларнинг эътиборини жалб этди. 64-мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси, кўп карра Ўзбекистон чемпиони, Оисё ўйинлари совриндори, жаҳон чемпионати иштирокчиси Юлдуз полвон ва жисмоний чиниққан Азиза полвон курашга тушишга даъвогар бўлиб чиқишди. Баковуллар аввалига уларга қўй мукофотини қўйди. Полвонлар ҳалол, муросасиз, фаол курашгани учун қўшимча равишда туя совринини ҳам берадиган бўлди. Мусобақада Юлдуз полвон усулни мукаммал қўллаб ғолиб чиқди ва совринларга эга бўлди. Мухлисларнинг олқишлари, ҳалол, йўқ каби ҳайқиришларига бой бўлган миллий кураш ўйинлари мароқли ўтди. Полвонлар учун ажратилган туя, ҳўкиз, от, қўй, гилам, электр печи, сервиз, пул мукофотлари кураги ерга тегмаган полвонларга соврин сифатида топширилди.
Туманимизнинг Наврўз байрами яхши ташкил этилгани, қизиқарли-кўнгилочар томошалари, маъмурчилиги билан ёдда қолди.
Н. МУҲАММАДИЕВ