БИТИРУВЧИЛАР КАСБГА ҚИЗИҚТИРИЛДИ

Қумқўрғон туман Давлат хизматлари марказида умумтаълим мактабларининг битирувчилари фуқароларга замонавий технологиялар асосида давлат хизматлари кўрсатиш амалиёти билан яқиндан танишди. Давлат хизматлари маркази ходимлари битирувчи ёшларга у ерда яратилган қулай шарт-шароитлар, компьютердан фойдаланиш, давлат хизматларини амалга ошириш ишларини ўргатди. Ўқувчилар барча қулайликка эга марказнинг намунали фаолияти учун яратилган шароитлардан мамнун бўлишди. Давлатимизнинг бундай ғамхўрлигини кўриб, мустақил равишда хизмат кўрсатишни амалга оширди. Умумтаълим мактаблари ва Давлат хизматлари маркази ўзаро ҳамкорликда ўқувчиларнинг бу соҳага қизиқишини оширди.