Ободлик, саришталик бор хонадонда албатта файз бўлади. “Обод хонадон,обод кўча,обод маҳалла” тамойили асосида туманимизда Маҳалла ва оилани қўллаб – қувватлаш бўлими томонидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Туман марказида жойлашган кўп қаватли уйларнинг атрофи, хонадонларда ҳамда кўчаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланиш мақсадида аҳолига тушунтириш ишлари ўтказилиб, иссиқхоналар қилиниб, аҳоли бандлиги таъминланиши режа асосида кетяпди. Кам таъминланган оиланинг хонадонлари туман ҳокимлиги ҳомийлигида обод хонадонга айлантирилмоқда.Ободонлаштириш ишлари туман марказидан тортиб чекка ҳудудларгача амалга оширилмоқда. Туман Маҳалла ва оилани қўллаб – қувватлаш бўлими ходимлари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ томонидан маҳаллаларда кунлик тарғибот, ташвиқот ишлари ўтказилмоқда.
Зулхумор Хидирова,
туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб – қувватлаш бўлими бошлиғи