МАҲАЛЛАДА ОММАВИЙ СПОРТ

Туманимиздаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида валейбол бўйича маҳалла биринчилиги ташкил этилди. “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги мусобақада 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар ва 37-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари қатнашди. Маҳалла кўчаларидаги уйларда яшаётган ёшлардан тузилган жамоалар ўзаро мусобақалашиб, вақтини чоғ ўтказди. Жисмоний чиниқиб, соғлигини мустаҳкамлади.