Яна бир маҳалла биноси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди

Туманда амалга оширилаётган эзгу ташаббуслардан бири, ўз биносига эга бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғинларига янги биноларни қуриб, фойдаланишга топширилишидир.
Тумандаги «Бўстон» маҳалласининг янги биноси қад ростлади. Ушбу масканнинг очилиш тадбирида тумани ҳокими Р. Гаппаров иштирок этди.
Маҳалла аҳлининг муаммо ва таклифлари билан биринчи эшик қоқиб борадиган макони маҳалла ҳисобланади. Шу боисдан бугунги кунда туманда ўз биносига эга бўлмаган маҳаллаларда маҳалла бинолари янгидан қурилиб, аҳолига топширилмоқда.
Маҳалла биноси зарур бўлган барча мебель жиҳозлари билан таъминланган. Кенг ва ёруғ хоналари эса маҳаллага ташриф буюрган ҳар бир фуқаронинг кайфиятини кўтариш билан бирга, мурожаат билан келган фуқароларга қулайлик яратади.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз,» Бўстон» маҳалласида 4897 нафар аҳоли истиқомат қилиб, 886 та хонадон ва 1116 та оилалар мавжуд.
Бугунги кунга қадар, туман ҳокимининг ташаббуси билан 6 та маҳалла бинолари янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган эди. Туманда бу каби хайрли ишлар давом этмоқда.