Маъсулиятсиз маъсулларга нисбатан чора кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5633-сонли фармони, “Халқ қабулхоналарининг секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисида”ги Низоми ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида Халқ қабулхонаси томонидан тумандаги секторлар фаолияти ҳамда ташкилот ва идораларнинг мурожаатлар билан ишлаш аҳволи мувофиқлаштириб борилмоқда.
Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан туман Халқ депутатлари Кенгаши мажлисида муҳокама қилиш учун ҳар чоракда ахборотлар киритилиб, секторлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб келинмоқда.
Шу жумладан, Қумқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2021 йилнинг 30 апрель ҳолатига кўра Халқ депутатлари Кенгашига 2 маротаба ахборотлар киритилиб, кенгашда 8 нафар мутасади раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилган. Шундан, туман “Сув таъминоти” бўлимининг 2 нафар ходимларига Хайфсан ва Ишдан озод этиш чораси қўлланилган.
Мазкур фармоннинг бешинчи бандига асосан секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятлари доимий равишда Халқ қабулхонаси томонидан ўрганиб, аниқланган камчиликлар юзасидан тақдимномалар киритиб келинмоқда.
Р. Тухтаев,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири
Қ. Давлатов,
етакчи мутахассис
И. Умаров,
мутахассис