ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ Қ А Р О Р И

2021 йил 4 февраль Қ-160-сонли Қумқўрғон т.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги «Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4965-сонли ва вилоят ҳокимининг 2021 йил 1 февралдаги 61-сонли қарорлари ижросини таъминлаш тўғрисида

Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш мамлакатимизнинг жаҳон интеграциясида асосий омил эканлигидан келиб чиқиб, интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги «Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4965-сонли ва вилоят ҳокимининг 2021 йил 1 февралдаги 61-сонли қарорлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман Адлия бўлими (Р. Султанов), туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (З. Эшқобилов), туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази (С. Раҳмонқулов) тегишли мутасаддилар билан биргаликда йилда икки марта тадбиркорлик субъектлари билан товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш, ихтироларни патентлаш, франшиза (брендни хорижга экспорт қилиш) битимларини тузиш, хориж бозорларида миллий товар белгиларини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилиш, маҳаллий брендлар ҳамда давлатнинг имижига брендрейдингнинг салбий жиҳатлари каби масалалар юзасидан конференциялар ўтказсин.
3. 2021 йил 1 июнга қадар тумандаги бўлим, идора, ташкилот, корхона ва таълим муассасалари ўзларига тегишли бўлган интеллектуал мулк (муаллифлик ҳуқуқи, турдош ҳуқуқлар ва саноат мулки) объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттирсин.
4. Туман Адлия бўлими (Р. Султанов) алоқадор бўлим, корхона ва идоралар билан биргаликда аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида тушунтириш ишларини олиб борсин.
5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Н. Жумаева), «Қумқўрғон садоси» газетаси таҳририяти (Р. Менгзияева) аҳоли ўртасида қарор талабларини тарғиб этиш мақсадида маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали кўрсатув, эшиттириш ва босма нашрларда ахборотлар бериб борилиши тавсия этилсин.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари
М. Қултаев