Туманда “Аёллар дафтари” билан
ишлаш борасида амалга
оширилаётган ишлар хусусида матбуот
анжумани бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Р. Гаппаров ОАВ
вакиллари ва ижтимоий тармоқ
фаолларига туманда “Аёллар дафтари”га
киритилган фуқароларни ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш ва аёллар
бандлигини таъминлаш борасидаги
ишлар бўйича ахборот берди.
Туманда 3082 нафар хотин-қизлар «Аёллар дафтари»га киритилган бўлиб, шундан, 1816 нафар хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 400 нафар – касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигига кўмаклашилди. 71 нафар – Тадбиркорлик қилиш учун кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилиб, 1 миллиард 655 миллион 348 минг сўм кредит маблағлари ажратилди. 61 нафар аёлларга иссиқ хона ва паррандачилик учун 282 миллион сўм кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди. 963 нафар аёлларга бир марталик моддий ёрдам (пул маблағлари) берилди.
Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумотлар олишди.