ҲАШАР – ОБОДЛИК КЎРКИ

“Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йил 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Шу муносабат билан туманимизда ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Барча ташкилот ва муассасаларда дарахтларга ишлов берилиб, атроф-муҳит кўкаламзорлаштирилди. Зеро, тозалик, ободлик бўлган жойда барака бўлади.