Баҳор нафаси ила «Уч авлод учрашуви»

Гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келган мана шу кунларда, табиат уйғониб чирой очаётган шукуҳли лаҳзаларда “Мунчоқтепа” маҳалласида “Уч авлод учрашуви” бўлиб  ўтди. Учрашув  ноанъанавий тарзда ташкил этилди. Миллийлигимиз акс этган  либослар, кашта, сўзаналар  намойиши ўтказилди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган қўл меҳнатлари  кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбирни туман ҳокими  Р. Гаппаров очиб берди. Сурхондарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Зулхумор Хидирова тадбир иштирокчиларини  баҳор айёми билан муборакбод этди.  Дошқозонларда қайнаган сумалак яхши ниятлар билан очилиб, тинчлигимиз абадий бўлишини сўраб нуроний отахон ҳамда онахонлар томонидан дуога қўл очилди. Сектор раҳбари спорт мусобақасининг финал босқичи ғолиблари  пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Курашда Қолиб бўлган полвонларга ҳам совринлар топширилди. Иштирокчилар   дастурхонга таклиф қилиниб  осуда ҳаётимизга шукроналар келтиришди.

  Райҳон МЕНГЗИЯЕВА