2020 йил 25 август № Қ-1362
Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали ҳузуридаги Қумқўрғон агротехнологиялар техникумини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4795-сонли Қарори ҳамда Қумқўргон агротехнологиялар техникумииинг 2020 йил 6 августдаги 01-15/141-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан:
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Қумқўрғон агротехнологиялар техникумининг 2020 йил 6 августдаги 01-15/141-сонли хати қаноатлантирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4795-сонли Қарорини инобатга олиб, тумандаги Қумқўрғон қишлок хўжалиги касб-ҳунар коллежи негизида Тошкент давлат аграр университеги Термиз филиали ҳузуридаги Қумқўрғон агротехнологиялар техникуми ташкил этилсин.
3. Қумқўрғон агротехнологиялар техникуми директори (Ў. Холиқов)га;
– янгидан ташкил этилаётган Қумқўрғон агротехнологиялар техникумига штатлар ажратиш, молиялаштириш ҳужжатларини амалга ошириш;
– янгидан ташкил этилаётган Қумқўрғон агротехнологиялар техникумига белгиланган тартибда тамға ва муҳр олиш;
– янгидан ташкил этилаётган Қумқўрғон агротехнологиялар техникуми штатлар жадвали асосида кадрларни жой-жойига қўйиш;
– техникум Низомини ишлаб чиқиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш вазифалари юклатилсин.
4. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи (Ў. Шукуров) Қумқўрғон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг тамға ва муҳрини белгиланган тартибда йўқ қилиш ва Қумқўрғон агротехнологиялар техникумига тамға ва муҳр олишда яқиндан ёрдам бериш вазифалари юклатилсин.
5. Туман Давлат хизматлари маркази директори (Н. Мўминов);
– янгидан ташкил этилаётган Қумқўрғон агротехнологиялар техникумини рўйхатга олинишини таъминласин.
6. Вилоят «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр» ДК туман филиали бошлиғи (А.Тожиев)га:
янгидан ташкил этилаётган Қумқўрғон агротехнологиялар техникумининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
7. Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимлигидан сўралсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н. Алланазаров зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокимининг
биринчи ўринбосари: М. Қултаев