Аҳолининг саломатлиги бойлигимиз

Муҳтарам Президентимиз 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилишни таклиф этганлиги ва бунинг амалга жорий қилиниши тумандошларимизни шодлантирди. Чунки жамиятимизнинг келажаги бўлган ёшлар ҳар жиҳатдан камолга етса, бунинг учун зарур шароитлар яратилса, қулайликлардан фойдаланган авлод эзгу мақсадларига эришади. Шунинг билан бирга аҳоли соғ-саломат бўлса, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш учун зарур барча ишлар амалга оширилса турмушимиз файзли, хурсандчилигимиз давомли бўлади.
Аҳолининг саломатлиги тиббиёт ходимларнинг назоратида. Улар билимларини амалга татбиқ этиб, қимматли маслаҳатларини ҳам бераяпти. Мухбиримиз туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Юқумли касалликлар бўлими бошлиғи, шифокор Юсуф Мамадиев билан ботулизм касаллиги ва унга қарши кураш мавзусида суҳбатлашди.
-Ботулизм қандай касаллик, қайси жиҳатлари билан фарқланади?
-Ботулизм ўткир юқумли касаллик бўлиб, нерв ва ички органларни зарарлайди. Бир нафар, 70 килограмм вазнга эга инсонни ўлдириш учун 0,1 грамм ботулизм микроби етарли. Ботулизм микроби 85 даража иссиқликда 5 дақиқада инсонни нобуд қилади.
Ботулизмнинг 2 тури мавжуд. Одамларда ва ҳайвонларда учрайдиган турлари ҳақида гапирсам, озиқ-овқат, жароҳат, болаларда кузатиладиган, ичаклар ботулизми ва ингалацион ботулизмга бўлинади. Бунда озиқ-овқат ботулизмига ёмон сифатдаги консервалар, сут маҳсулотлари, гўшт ва балиқ маҳсулотлари, озиқ-овқатдан юқиш туфайли келиб чиқади. Учраш миқдори умумий касалланишларнинг 60-70 фоизини ташкил этади. Жароҳат ботулизми бехосда кесилган қўллар, ифлосланган мих кириши, сингган шишалар кесиши ва ҳакозо сабаблар билан учрайди. Буларда касаллик учраш ҳолатлари 15-20 фоизга етади. Болалар ботулизми онадаги туғиш йўлидан болага юқади. Бу туғилган болаларнинг 5-10 фоизида мавжуд бўлади. Ичак ботулизми жарроҳлик амалиётидан кейин ва ичак касалликларида қўшилиб биргаликда учрайди. Беморларнинг 1-2 фоизида кузатилади. Ингалацион ботулизм наркоз берилганда ва уй шароитидаги ингалацион аппаратлардан (Юлайзер, Шиптинг) юқади.
Бу касаллик нерв охирига таъсир қилиб, нафас актини бузади, юқиш рефлекси йўқолади, кўриш хиралашади, буюмлар 2-3 та бўлиб кўринади. Касалликни аниқлаш учун қусуқ моддаси, ахлат ва ҳокоза намуналар олинади. Уй шароитида банкадаги маҳсулотлар ачиган ҳолатда бўлса идишдан тўкмасдан четга олиб қўйиш керак.
-Ҳозирги кунда туманимизда бу хавфли касалликларга қарши кураш учун қандай шарт-шароитлар ва самарали усуллар мавжуд?
-Юқумли касалликлар бўлими бор. Шифохона шароитида даволаниш учун керакли тиббий жиҳозлар билан таъминланган. Ишлаётган ҳар бир ходим ботулизмга қарши кураш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган. Касалликка қарши курашда Ботулизмга қарши зардоб ва организмни ювиш учун ишлатиладиган суюқликлар ҳамда дорилар тўплами бор.
– Тиббиёт муассасасида ботулизм ташхиси қўйилиб, даволаниш қайд этилган натижани маълум қилсангиз? Шифокор сифатида аҳолига қандай маслаҳатларни тавсия этасиз?
-Икки йил аввал беморда ботулизм касаллиги учрагани учун сифатли ёрдам кўрсатилди. Аҳолига жамоат жойларида ботулизм ҳақида тушунчалар берилмоқда. Умумий ўрта таълим мактабларида, мактабгача таълим ташкилотларида, оммавий тадбирларда ботулизм ҳақида қисқача слайдлар кўрсатилиб, маърузалар ўтилаяпти.
Суҳбатдош
Н. МУҲАММАДИЕВ