Тибий ижтимоий хизматлар кўрсатиш асосий вазифамиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги “Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан вазирлик ҳузурида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги, вилоятларда унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) шуьбалари фаолияти йўлга қўйилди. Бу эса аҳолига янада самарали хизмат кўрсатиш ва уларга зарурий кўмак бериш учун қулай имкониятлар яратди.
Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 3 апрелда рўйхатга олинган “Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги 2801-1- сонли Низом талабларига асосан туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбалари тегишли ТМЭК ва ТМК билан биргаликда ҳар йили 20 декабрдан кечиктирмай кейинги йил учун молиялаштириш ҳажмини аниқлаш мақсадида 2020 йил 20 дебкабрь ҳолатига 2021 йил учун реаблитация техник воситалари ва протез ортопедия маҳсулотларига муҳтожлик шакллантирилади ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
1.Пенсионер ва ногиронлиги бор шахсларнинг ногиронлигини тасдиқловчи ТМЭК маълумотномаси;
2.Туман (шаҳар) ТМЭК ва ТМК тиббий хулосаси;
3.Паспорт нусхаси;
4.Ногирон бола бўлса, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
5.Пенсия гувоҳномаси нусхаси.
6. Муҳтож ногиронлар, пенсия ёшдаги муҳтож шахсларга протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) ёки тиббий маслаҳат комиссияси (ТМК) нинг мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги тиббий хулосаси асосида берилади. Бунда 16 ёшгача бўлган ногирон болаларга ҳамда пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга уларнинг яшаш жойидаги ТМК томонидан, 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронларга уларнинг яшаш жойидаги ТМЭК томонидан берилади.
Шу ўринда айтиш жоизки, бепул таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган имтиёзли шахсларга қуйидагилар киради:
-Ногиронлиги бўлган шахслар;
-пенсия ёшдаги муҳтож шахслар;
-16 ёшгача бўлган ногирон болалар;
-16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлар.
Тиббий хулосанинг амал қилиш муддати 6 ойдан ошмаслиги лозим.
Агентлигимизнинг вилоят бўлими ва туман (шаҳар) шуъбаларига 2020 йил учун кекса, пенсионер, ногиронлар тиббий хулосалари билан мурожаат қилса, юқорида номлари келтирилган воситалар билан шакллантирилган рўйхат асосида навбат асосида бепул таъминланишига албатта кўмак берамиз.
Бундан ташқари, Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 25 мартдаги 2356-сон билан рўйхатга олинган “Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага асосан, I ва II-гуруҳ ногиронлари, пенсионер шахслар, Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланган шахслар ҳамда II Жаҳон уруши қатнашчиларига бўлимимиз томонидан ССВга қарашли бўлган санаторий-курортларга бепул йўлланмалар берилиши йўлга қўйилди.
Махсус комиссия қарори билан уруш ва меҳнат фахрийлари ёлғиз кексалар республика ССВ тизимидаги пансионатларга ва “Саховат” интернат уйларига жойлаштирилади, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуҳсони бор бўлганлар, 4 ёшдан 18 ёшгача ва 18 ёшдан катта I ва II гуруҳ ногиронлари “Мурувват” интернат уйларига жойлаштирилади.
“Мурувват” интернат уйларига ташхислари қуйидагича бўлган, васийликка олинадиганлар қабул қилинади (йил давомида)
-ўртача даражадаги ақлий заифлик (оғирлашган шакли);
-оғир даражадаги ақлий заифлик;
-чуқур даражадаги ақлий заифлик;
-ақлий заиф, оғирлашган гемипарез, парапарез ва тетрапарезли болалар церебрал шоллиги;
-интеллектнинг қўпол бузилишига олиб келган болалар шизофренияси;
-ақлий заифликка олиб келган эпилепсия (ҳар ойда кўпи билан беш марта хуруж);
-бош мия шикастланиши сабабли ақлий заифлик;
-энцефалит, менингит, менингоэнцефалит, бош мия сифилиси ҳисобига, шунингдек бош миянинг органик касалликлари ҳисобига ақлий заифлик;
-бош миянинг органик шикастланиши (энцефалит, менингит, менинго энцефалит, бош мия жароҳати ва шикастланиши) билан боғлиқ ҳолдаги бола ёшидаги деменция.
Отабек ТУРДИЕВ,
ССВ ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Қумқўрғон туман шуъба мудири.