БОШИНГИЗ ОҒРИСА, СОЧИНГИЗНИ ТАРАНГ

Эрталабдан бошингизда қаттиқ оғриқ турса, дарҳол оғриқ қолдирувчи дори ичишга шошиласиз, шундайми? Аммо оч қоринга ичилган дори меъда фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини унутманг. Оғриқ қанчалик кучли бўлмасин, енгил тамаддидан кейингина дори қабул қилиш мумкин.
Япониялик олимлар бу вазиятда осон бир усулни тавсия этишмоқда. Бош оғриғини ёғоч тишли тароқ билан бартараф этса бўлар экан. Қандай қилиб дейсизми?
Ёғоч тишли тароқ ёрдамида бошнинг олд қисмидан орқа тарафга, кейин орқадан олдинга ва икки ён тарафга бир маромда тарайсиз. Қон айланиши яхшиланиши ҳисобига оғриқ аста-секин камаяди.
Агар бош оғриғи қон босими кўтарилиши ёки қон томирлар билан боғлиқ бўлса ҳам бу муолажа яхши самара беради.