Онлайн Боғча!

Сурхондарё вилоятим, Қумқўрғондир туманим,
4-сон боғча эса менинг азиз чаманим.

Боғчамиз роса кўркам, соғиндим жуда-жуда,
Вақтимизни болажонлар ўтказмайлик беҳуда.

Энг аввало, эрта тонгда қилай бадан-тарбия,
Соғлом бўлиб юриш учун машқ қилсам кифоя.

Ҳозир эса уйимизда «Болажон»ни кўраяпман,
“Илк қадамда”, ”Ақлвой”да машғулотим ўтаяпман.

Душанбадан –жумагача соат 9-11 да,
Мендек жажжи болаларга ёқади жуда-жуда.

У ердаги боғча опам Азизахон бўлади,
Амирвой ва Зулфияхон менга ҳамроҳ бўлади.

Сиз ҳам кўринг болалар “Илк қадам” ва “Ақлвой”,
Шунда сира дўстларим зерикмайсиз ҳойнаҳой.

Насиб қилса бу кунлар ўтиб кетар бир пасда,
Ана шунда боғчамизга олиб борай гулдаста.
Ёш авлод-бизнинг келажагимиз, эртамиз давомчилари ҳисобланади. Демак, эртамиз давомчиларининг бир кун, бир сония бўлса вақтларини сермазмун, зерикишсиз ўтказишлари учун, биз тарбиячилар қўлимиздан келганча масофадан машғулот олиб боришимиз зарур. Мен ҳам жажжи болажонларимизнинг тилидан шундай қизиқарли шеърлар ёзиб, ота-оналар ҳамда болаларимизнииг “онлайн” машғулотга бўлган қизиқишларини янада уйғотмоқдаман. Азиз ота-оналар душанбадан-жумагача болаларимизнинг энг севимли телеканалида бериб борилаётган “Илк қадам” ва ”Ақлвой” кўрсатувлари, фарзандларимиз келажаги учун амалга оширилаётган муносиб дарслик десам муболаға бўлмайди. Келинг, ҳурматли ота-оналар ва болажонлар карантин даврида вақтимизни мазмунли ўтказиш учун «Болажон» телеканалида қолиб “Илк қадам”ва “Ақлвой”ни томоша қилайлик. Зеро, бу билан биз фарзандларимиз келажагига бефарқ эмаслигимизни исботлаган бўламиз!
Дилфуза Гаппарова,
тумандаги 4-сон МТТ тарбиячиси