Она тилим Ғурури

 

Тил-миллатнинг қалби, аждодларимиз томонидан қолдирилган бебаҳо хазина. Тил-дилнинг таржимони, инсон камолотининг белгиси.
Ўзбекистон Республикасининг тили ўзбек тилидир. Давлат тили қаидаги қонун 1989 йил 21-октябрда қабул қилинган. Ушбу қонун миллий қадрятларимизни тиклаш ва ривожлантириш учун катта имкониятлар берди. Республикамизнинг барча таълим муассасаларида ўзбек тилини ўқитиш, илмий ва расмий, маъмурий ишларининг ўзбек тилида олиб борилиши йўлга қуйилди. МТТ да ҳам болалар ўзбек тилини мукаммал билиши учун машғулот ва байрам эрталиклари ўтказилди. Ўзбек тилининг асосчиси А. Навоийнинг шеър ва ғазалларидан намуналар айтишди. Тил миллатнинг улкан бойлиги ва бебаҳо мулкидир.
Она-тилим омон бўл доим,
Бахтиёрман дейман, ассалом.
Ўзбекистон она юртида,
Жарангласин, ўзбекча калом.
Гулчеҳра Қурбонова,
тумандаги 1-сон мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси