10 Нафар Аёл Мукофатланди

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлди. Туман ҳокими Р. Гаппаров фаол хотин-қизларни туман ҳокимлиги, секторларнинг раҳбарлари, ташкилотлар ва корхоналарнинг бошлиқлари номидан байрам билан табриклади.
 Туманимиз маҳаллаларида оилавий ажримлар кўплиги ва уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ўз самарасини берганлигини мамнун таъкидлади. Бу масъулиятли ишда яқиндан ёрдам берган 10 нафар аёлга мукофотларни топширди. 74 ёшли Беҳкам Музаффарова, 60 ёшли Солия Рамазонова, Қундуз Чориева, Саломат Мамадиёрова, пенсионер Сайёра Алланазарова, Барчин Қурбонова, Ражабой Бўриева, Холсоат Аннақулова, Назокат Йўлдошева, Гулбаҳор Хўжамқулова туман ҳокими ўринбосари, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Зулхумор Хидированинг ташаккурномаси ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Мукофотланганлар ўз навбатида дил гапларини айтди. Улар орасида меҳнат фахрийлари ишлаётганлиги қувонарли. Тадбир сўнггида ташаббускор аёл ижро этган доира куйи ва лапар барчага яхши кайфият бағишлади.