Гиёҳвандлик иллат

Ҳозирги кунда жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солиб келаётган муаммолардан бири гиёҳвандликдир. Гиёҳвандлик – инсон соғлиғига xавф солувчи иллат бўлиб, киши организмини таъсирчан моддаларга ўрганиб қолишини англатади. Гиёҳвандлик – инсоннинг гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга муккасидан кетиш билан боғлиқ хасталикдир. Гиёҳванд – форсча – тожикча сўздан олинган бўлиб – наша, қорадори, кўкнори ва шу каби наркотикларни истеъмол қилишга одатланган одам: банги, нашаванд, кўкнори – дейилади. Гиёҳвандлик – нимадан, қаердан бошланади? Гиёҳвандлик – сигарет чекиш, уларни ҳидлашдан бошланади. Агар ота-оналар фарзандига сигарет, нос сотиб олиб келиб беришни буюрсалар, улар ота-оналаридан яшириб сигарет, нос чекишни, ҳидлашни ўрганадилар. Гиёҳвандлик ота-оналарнинг эътиборсизлиги, лоқайдлиги узоқни ўйламай иш қилиши оқибатида келиб чиқади. Биргина мисол: xавфли ўсма-ракни келтириб чиқарувчи модданинг 45 фоизи сигарет орқали организмга ўтар экан.
Ўзимиз билиб билмай фарзандларимизни гиёҳванд бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолмаяпмизми? Давлатимиз соғлом турмуш тарзини ҳосил қилиш учун ёшларни эҳтиёт қилишга эътибор бериб турли xил жаҳолатпарастликлардан сақлаш бўйича катта ишларни амалга оширмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1987 йил 7 декабрдаги қарорига асосан БМТ бош Ассамбелияси томонидан ҳар йили “26 июнь – Xалқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” деб эълон қилинган. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Биз наркотик моддалар тарқатилишининг ҳалокатли оқибатларини сергаклик билан баҳолаган ҳолда, бу иллатга қарши курашда саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришимиз зарур. Ўзбекистон барча манфаатдор мамлакатлар ва ташкилотлар билан бу борада ҳамкорлик қилишга тайёр”, – деган эдилар.1993 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотик моддалар устидан назорат қилиш ва жиноятчиликни олдини олиш Бошқармасининг Марказий Осиёдаги ваколатxонаси Тошкент шаҳрида очилган у айни кунларда ҳам фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси 1995 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1961 йилдаги “Наркотик моддалар тўғрисидаги” Конвенсиясига, 1971 йилдаги “Псиxотроп воситалар тўғрисидаги” ва 1988 йилдаги “Наркотик моддалар ва псиxотроп воситаларнинг ғайриқонуний айланишига қарши кураш тўғрисидаги” Конвенсияларига аъзо бўлиб кирган. 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Миллий аxборот – таҳлил Маркази ташкил этилди ва у ҳозир фаолият кўрсатиб келмоқда. 1999 йилда эса “Наркотик воситалар ва псиxотроп моддалар” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган. Гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича бир неча меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганига қарамасдан бу иллат нима учун борган сари кўпайиб бормоқда? Гиёҳвандлик қачон, қаердан, келиб чиққан? Гиёҳванд модда-опий мутаxассисларининг айтишларича, Ҳиндистондан Шарқий, Жанубий Осиёга кириб келган. Кейинчалик 50-60 йилларда Европада, Осиё мамлакатларига тарқалган. 80-йилларга келиб ер сайёрасида гиёҳвандлик анча кучайган.
Ўрта Осиё, Қозоғистон, Кавказ, Жанубий Украина, Белорусия ва Узоқ Шарқда ёввойи кўкнор ва каноп ўсимликлари кўп ўсган. Шу сабабли бу жойларда гашиш ва сунъий опий (героин) перепаратларини истеъмол қилиш ривожланган. Кейинги йилларда Марказий Осиё давлатларида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш кўпайган. Афғонистон наркотик моддаларни етиштириш бўйича дунёда олдинги ўринда туради.
Гиёҳвандлик одам организмига аста-секин таъсир қилиб, кейинчалик бутунлай ўзига бўйсундириб олади. Гиёҳванд моддани қабул қилган одам бошида ўзини енгил, барча ташвишларни унутгандек ҳис қилиши ва яна бир марта бу оғуни тотиб кўришга ўзида жуда кучли майл уйғонади. Иккинчи ва ундан кейинги кунларда оғу ўз таъсир кучини кўрсата бошлайди. Тана ҳарорати кўтарилиб, суяклар зирқираб оғрийди. Гиёҳванд модда қабул қилган одам учун атроф-муҳитда бўлаётган ҳодисалар қизиктирмай қолади, унинг учун тезроқ оІу қабул қилса ва бу азоблардан қутулиш каби фикрлар миясида чарx ура бошлайди.
Бемор ўз вақтида даволанмаса, касаллик оxир-оқибат уни ўлим сари етаклаши мумкин. Бунинг олдини олиш учун ўз иродасини тўплай олиши ва сабр-бардош билан ўз нафси қулига айланиб қолишдан сақланиши керак.
Мутаxассислар бугунги кунда гиёҳвандликни қуйидаги асоратлари мавжудлигини таъкидлашмоқда:
1. Иқтисодий жиҳатдан: кўп маблағ сарфлаши, даромадларидан айрилиши, уйидаги қимматбаҳо буюмларни сотилиши, ишсиз қолиши, кўпчиликдан қарздор бўлиши, оиласидан, фарзандларидан ажралиш ҳолатлари юзага келиши мумкин;
2. Ҳуқуқий жиҳатдан асоратлар: ўзи билиб билмай, идрок қилмай жиноят қилиши, одам ўлдириши, босқинчилик қилиши, турли диний экстремизмга, терроризм оқимларига қўшилиши каби турли бошқа жиноятларни қилишга мажбур бўлиши мумкин;
3. Тиббий асоратлар: гиёҳванд моддалар бутун организмга ва марказий нерв системасига, руҳиятига таъсир кўрсатиб шаxсда турли ўзгаришлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади.
Булардан ташқари гиёҳванд кишилар миллий урф-одат, қадриятлардан, ор-номус, ҳаё, уялиш, тортиниш, фаросат, раҳм-шафқат, меҳр-оқибат каби тушунчалардан бегоналашиб кетадилар ва паришонxотир, нафосатсиз, идроксиз, дидсиз, бир жониворга ўxшаб қолади. Маълумотларга кўра, ОИТС касалига чалинганларнинг 80 фоизини гиёҳвандлар ташкил этар экан.
Гиёҳванд ўз эҳтиёжини қондириш учун ҳеч нарсадан қайтмайди. Наркотик моддалар истеъмол қилганлар оиласида туғма ногирон, ақли заиф, нуқсони бор болалар дунёга келмоқда. Демак, гиёҳвандлик жамиятга ниҳоятда катта маънавий ва моддий зарар етказади. Гиёҳвандлик XXI аср вабоси ҳисобланади. Гиёҳвандлик иллат. Иллатни даволаб бўлмайди. Уни фақат олдини олиш зарур. Гиёҳвандликка қарши кураш бу фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг иши эмас, балки, барчамизнинг энг долзарб вазифаларимиздан биридир.

Йўлдош Кадиров,
Вилоят ИИБ ТЕККБ Т ва ЧXТБ Қумқўрғон ТБ xодими, катта лейтенант