Xодим ярим ставка ишласа таътил хам яримга ҳисоблаб бериладими?

Ярим ставка ишлайдиган ходимга ҳам таътили тўлиқ давомийликда берилади. МК 186-моддасига кўра, тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаш ходимлар учун ҳар йилги асосий меҳнат таътили давомийлигининг, меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришнинг ва бошқа меҳнат ҳуқуқларининг бирор-бир чекланишларига сабаб бўлмайди.

Масалан, 1 ставка лавозимдаги ходимнинг таътили 24 календар кун бўлса, ярим ставка ишлайдиган ходимга хам 24 календар кун таътил берилади.

Олтинсой туман адлия бўлими бошлиғи Холиёров Низомжон Абдурасулов ўғли.