2021 йил 8 май куни Қумқўрғон туман ҳокимлиги биносида барча шарт-шароитларга эга бўлган мини футбол майдонида туман ҳокимлиги соврини бўйича финал босқичига етиб келган жамоалар «Меҳробод», «Боймоқли», «Шерозий», «Янгиер» маҳаллаларидан келган уюшмаган ёшлардан иборат жамоалар ўртасида ҳоким соврини учун футбол ўйинлари бўлиб ўтди.
Ўйинни туман ҳокими Р. Гаппаров барча жамоаларга омад тилаб очиб берди.
Мазкур мусобақада 1ўринни «Янгиер» маҳалласидан келган ёшлар, соврин 8 миллион сўм, 2 ўринни «Боймоқли» маҳалласи ёшлари, соврин 5 миллион сўм, 3 ўринни «Шерозий» ва «Меҳробод» маҳаллаларидан келган уюшмаган ёшлар жамоалари, соврин 2 миллион сўмни қўлга киритишди.
Ғолибликни қўлга киритган жамоаларга омад тилаб қоламиз.