Мукофат соҳиби қизғин олқишланди

“Қумқўрғон садоси” газетаси бош муҳаррири, Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши депутати Райҳон Менгзияева 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан “Шуҳрат” медали билан мукофотланди. Вилоятимиз вакиллари орасидан тумандошимизнинг давлат миқёсидаги мукофотга лойиқ топилгани вакиллик органи раҳбарлари ва мутахассисларини хурсанд қилди. Туман ҳокими Р. Гаппаров бу қутлуғ воқеа муносабати билан “Шуҳрат” медали соҳибини қабул қилди. Туман ташкилоти раҳбарини бундай ютуғи билан қизғин табриклади. Туман ҳокими фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғасини тантанали равишда топширди.