ОИЛА МУНОСАБАТЛАРИДА  ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДАГИ МУШТАРАК ҲУҚУҚЛАР

Бугун бутун дунё оила институти инқирозига, хусусан, никоҳлар беқарорлиги, ажрашишлар сони ортиши, никоҳсиз туғилишлар кўпайиши, оилавий ҳаёт ва фарзанд тарбиясига тоқатсизлик каби муаммоларга тўқнаш келяпти. Олимлар бундай муаммолар миллатнинг маънавий таназзулига сабаб бўлиши мумкинлигини илмий жиҳатдан асослади.

Жамиятнинг асосий буғини ҳисобланган оиланинг мустаҳкамлиги ички интизом ва тотувлигига боғлиқдир. Тинчлик ва тотувлик, оилаларнинг интизомига таянади, мамлакатда ижтимоий маънавий барқарорлик ҳам кучли бўлади. Агарда бир мамлакатнинг аҳолиси ахлоқсиз ва жоҳиллик билан оилавий муносабатларни заифлаштириб юборса ва интизомсизликка йўл қўйса жамият таназзулига олиб келади.

Оила барқарорлигида эр-хотин муносабатлари асосий ўрин тутишини ҳамма маълум бўлган муносабат ҳисобланади. Бугунги кунда қонунчилигимизда никоҳ орқали инсон ва оилани улуғлашга, эркак ва аёлнинг ҳуқуқларига, уларнинг шаънига ва оилада тинчликни сақлашдаги ўзаро муносабатлари белгиланиши бўйича янги ҳуқуқий нормалар киритилиб  такомиллаштиришга  катта эътибор қаратилмоқда. Аёллар ва эркаклар ҳуқуқлари тенглаштирилиб ўзаро муносабатлари кафолатланмоқда.

Жамиятда оиланинг ўрнини ошириш бўйича қатор ижобий натижаларга эришилаётганига қарамасдан оилавий ажримларнинг статистик кўрсаткичлари сони йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳаммани тавишга солади.

Бугунги кунда оилавий ажримлар сони ортиб боришига сабаб қилиб моддий етишгмовчилик ўзаро тушунмовчилик аҳамияти катта даражада бахоланмайдиган ички муносабатлар важлар қилиб кўрсатилмоқ. Бу сабаблар оиланинг бузилишига асос бўлаолмайдиган маиший икир-чикирлардан иборат бўлган вақти соати билан ўтиб кетадиган муаммолар ҳисобланишини тушунмайди ёки тушунишни истамайди.

Оила муқаддас даргоҳ-бу даргоҳда қанчадан-қанча олимлар улломолар етишиб камол топишган.Оила барқарорлигида эр ва хотин бир-бирига нисбатан зиммасидаги бурч ва масъулиятини ҳис қилиб сидқидилдан адо этса, оила бахт ва саодат қасрига айланади. Бундай оилада туғилган фарзандлар ҳам гўзал тарбия топади ва улардан жамиятга фойдаси тегадиган инсонлар етишиб чиқади.

Оила бошлиғи бўлган эркак ўзининг туршум ўртоғига  яхши муомалада бўлишини, табиатидаги айрим ноқисликларга сабр қилишини, баъзи хатоларига кўз юмиши,ўзининг оиласига мослаштирган ҳолда аёлни тарбиялашикерак. Хотинининг айрим феълидан ғазабланиб, оилани бузиб юборишга шошилмаслиги ёки хотинининг қилган хатоси туфайли уни ёмон кўриб қолмаслиги лозим. Балки унинг яхши одатлари билан қилган хатосини солиштирган ҳолда унинг хатосини кечириши бошқа хато қилмаслигини кераклиги яхши муомала қилиши орқали тушунтириши керак.

Аёлнинг ҳам эри олдида зиммасига тушадиган вазифалари бор. Аёл киши барча ишда эрига итоат қилган ҳолда иш олиб бориши зарур.Оилада аёл ўжар-қайсар бўлса, бундай оиланинг давомийлиги ва мустаҳкамлиги ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Аёл ҳар ҳар қандай холатда ҳам эрига ҳурмат кўрсатиши лозим.

Эр-хотин ҳамжиҳат бўлиши бир-бирига яхши муомалада бўлиб, ўзаро ҳурматда бўлса, бу оилада тарбия топаётган фарзандлар ҳам келажакда ўз оилаларида шу муносабатни ўрнатади. Натижада оилада аҳиллик, меҳр-муҳаббат ҳукм суради ва у мустаҳкам бўлади.

Гулматова Ражабгул Сурхондарё вилояти  Адлия бошқармаси Қумқўрғон туман ФХДЁ бўлими 2 тоифали инспектори