ТЕХНИК ВА АМАЛИЙ СПОРТ МАШҒУЛОТЛАРИДА

Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қумқўрғон туман ўқув спорт техника клуби ходимлари 35- ва 43-сонли умумий ўрта таълим мактабларида 9, 10, 11 синфларнинг ўқувчилари ўртасида спортнинг ҳаво милтиғидан ўқ отиш тури бўйича мусобақа ўтказди.
Тадбир ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ўқувчилар орасида спортнинг техник ва амалий турларига қизиқишни ошириш мақсадида амалга оширилди. МК “Ватанпарвар” ташкилоти Қумқўрғон туман ўқув спорт клуби бош мутахассиси Ч. Оллаёров, тренерлар Х. Эшматов, И. Раҳмонов ёшларга ҳаво милтиғини амалда қўллашни ўргатиб, уларнинг машқни тўғри бажаришини назорат қилди.
Ўқувчилар ўғил ва қиз болалар гуруҳларида 10 метр узоқликдаги нишонга ҳаво милтиғидан 5 тадан ўқ отди. 35-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11 “А” синф ўқувчиси Ш. Қудратов 18 очко тўплаб ўғил болалар ўртасида, 10 “Б” синф ўқувчиси Б. Сайфуддинова қизлар гуруҳида 8 очко тўплаб фахрли 1-ўринни эгаллади. Ўғиллар гуруҳида Д. Эшниёзов 15 очко билан иккинчи, Н. Хуррамов 11 очко жамғариб учинчи ўриндан жой олди. Қизлар ўртасида Д. Абдумуратова иккинчи, Д. Турсунмаматова учинчи ўринга лойиқ очколар тўплади. 43-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11 “А” синф ўқувчиси О. Қаршиев 15 очко, 10 “Б”синф ўқувчиси М. Абдураҳмонова 13 очко тўплаб фахрли 1-ўринни эгаллади. С. Тилолов ва Ш. Худойбердиева ўз гуруҳларида иккинчи, А. Ўролов ва Ш. Эсанов учинчи ўринни банд этди. Мусобақа ташкилотчилари фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчиларни диплом ва эсдалик совғалар билан мукофотлади.