Фил ва арқон ҳикояси

Кунларнинг бирида сайёҳ ингичка нимжон арқонга бойлаб қўйилган ва натижада жазирама иссидқа қийналиб туришга мажбур бўлган катта ва кучли филни кўриб ҳайрон қолди. Сабаби сал нарироқда салқин, ям-яшил ўрмон бор эди, аммо бу гигант иссиқда қийналиб турарди.
Қизиқ! – ўйлади сайёҳ. – Шундай катта ва кучли жонивор нимжон бир арқонни узиб ташлаб озод бўлиш ўрнига қийналиб турибди. Шунда у фил эгаси олдига келиб: – Нима учун шундай катта фил нимжондан нимжон бўлган арқонни узиб кетиб озод бўлиш ўрнига жимгина иссиқда қийналиб турибди? – дея сўради. Унга жавобан фил эгаси:
– Фил кичиклик пайтида бу ароқнни узишга жуда кўп уринган, лекин эплай олмаган. Шунинг учун ҳозир бунга ҳаракат ҳам қилмаяпти.
Афсуски, аксариятимиз бугун ўша филдекмиз. Катта имкониятларимиз бўлсада, ўзимизга ишонмаймиз ва «арқонлар»дан халос бўлолмаймиз.