Мурожаат ва ижро

Тумандаги «Тўғон» маҳалласида яшовчи фуқаро Xолбоев Икром туман ҳокими А. Нормаматов томонидан ўтказилган навбатдаги Сайёр қабулида «Гулзор» ва «С. Жўраев» кўчаларини тошлаб беришни сўраб мурожаат килган эди. Ушбу мурожаат туман ҳокими томонидан инобатга олиниб, шу куннинг ўзидаёқ фуқаро Xолбоев Икромнинг мурожаати ижобий ҳал этилиб кўчалар туман ҳокимлиги томонидан тошлаб берилди.
Қумқўрғон туман Йўллардан фойдаланиш унитар корxонаси ходимлари томонидан тумандаги “Жийдали” маҳалласи кўчаларида тошлаш ишлари олиб борилмоқда.