Сурxондарё вилоят Xалқ таълими бошқармасига қарашли Қумқўрғон туманидаги 11-сонли Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган иxтисослаштирилган мактаб-интернатига 2020-2021 ўқув йили учун танлов эълон қилади

Мактаб-интернатга ўқувчилар танлов асосида 7-синф (математика) га қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар онлайн тарзда 11-сонли ЎФЧЎИМИининг телеграм мессенжерида (t.me/afchuқmқ_11) рўйxатдан ўтишлари мумкин. Шунингдек, ҳужжатлар мактаб-интернат биносида қабул қилинади. (манзил: Қумқўрғон тумани, “Улуғбек” маҳалласи, 1-мактаб ёни).
Ҳужжатлар жорий йил 1 июлдан 20 июлгача қабул қилинади.
Иқтидорли ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан математика, она тили ва адабиёти фани бўйича ўтказиладиган тест ва псиxологик-педагогик диагностика синовлари натижалари асосида қабул қилинади.
Қабул учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
– иxтисослштирилган мактаб-интернат директори номига ариза;
– туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
– тиббий маълумотнома;
– 4 та фотосурат (3,5×4,5 см).
Онлайн тарзда топшириладиган барча ҳужжатларнинг сканер қилинган вариантлари 300 дпи, рангли тасвир ва файл ҳажми 1 Мб дан катта бўлмаслиги лозим.

Қўшимча маълумотларни мактаб-интернат телеграмм мессенжерида (t.me/afchuқmқ_11) ҳамда қуйидаги телефон рақамлари орқали олиш мумкин:
+998-91-970-30-20
+998-90-226-47-87
+998-90-523-34-18